5 июнь-“Бутунжаҳон атроф-муҳит куни”
Самарқанд давлат университетида “Атроф-муҳитни муҳофаза қилишнинг долзарб масалалари” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.
Анжуманда, вилоят Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси бўлим бошлиғи Т. Хашимов, Ўзбекистон Экологик партияси Самарқанд вилоят партия ташкилоти раиси Б. Абдуллаев ҳамда СамДУ география ва экология факультети декани Субхон Аббосовлар сўзга чиқди.
Маърузачилар, тадбирни ташкил этилишидан кўзланган мақсад, атроф-муҳитни муҳофаза қилишнинг долзарб вазифалари, “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси юзасидан амалга оширилган ишлар, экологик маданиятни шакллантириш тизимлари хусусида гапирди.
Тадбир сўнгида иштирокчилар вилоят Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси ва Ўзбекистон Экологик партиясининг эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати.