Самарқанд давлат университетида интеллектуал тизимлар ва компьютер технологиялари факультетида “Сунъий интеллект ва рақамли таълим технологиялари: амалиёт, тажриба, муаммо ва истиқболлари” мавзусида халқаро конференция ўтказилди.

    Анжуманда Малайзия, Ҳиндистон, Россия, Туркия, Қозоғистон, Тожикистон каби давлатлардан ҳамда мамлакатимиздан 90 га яқин олим ва тадқиқотчилар иштирок этди.

    Анжуманнни ўтказишдан асосий мақсад  олий таълимни рақамлаштириш масалалари, сунъий интеллект ва ахборот хавфсизлиги: муаммо ва имкониятлар, амалий масалаларни ечишда рақамли технологияларни қўллашнинг муаммо ҳамда халқаро тадқиқот натижаларини муҳокама қилишдан иборат. Шунингдек, ҳамкорликда илмий тадқиқотлар олиб бориш, нуфузли халқаро журналларда мақолалар эълон қилиш кўзда тутилган.

    Маросимни Самарқанд давлат университети Интеллектуал тизимлар ва компьютер технологиялари факультети декани Файзулло Назаров кириш сўз билан очди.

    Муҳаммад Сузури Ҳитам, Малайзиянинг Теренггану университети профессори:

    - Анжуман юқори савияда ўтмоқда. Соҳа бўйича Самарқанд давлат университетида етакчи мутахассислар бор. Шунинг учун ҳам тадбирни СамДУ да ўтказяпмиз. Бу каби конференцияларнинг ўтказилиши ҳозирги вақтда долзарб бўлган сунъий интеллект ва ахборот технологиялари борасида бажарилаётган ишларни янада такомиллаштиради.

    Светлана Тупикова, Россиянинг Саратов давлат университети доцентли:

    - Конференцияда университетда инглиз тилини ўрганиш ва ўқитиш жараёнида сунъий интеллектдан фойдаланиш имкониятлари бўйича маъруза қилдим. Анжуманнинг аъло даражада ташкил этилгани, маъруза мавзуларининг ранг-баранглиги, тингловчиларнинг катта қизиқишини уйғотди.

    Моҳинур Мелиева, Самарқанд давлат университети таянч докторанти:

    - Университетимизда мазкур конференциянинг ўтказилиши биз изланувчилар учун муҳим. Конференцияда иштирок этаётганимдан хурсандман. Бир қатор хорижлик олимлар билан танишдим. Илмий ишим бўйича ҳам тавсиялар олдим. Долзарб мавзудаги маърузаларини тингладим.

Самарқанд давлат университети

Ахборот хизмати.