Самарқанд давлат университетига Озарбайжоннинг Хазар университети асосчиси, профессор Ҳамлет Исаханли ва Нано биоаналитик кимё маркази директори Мустафо Сойлак ташриф буюрди.

    Озарбайжонлик олимлар билан Самарқанд давлат университети халқаро ҳамкорлик бўйича проректори Акмал Ахатов учрашди.

    Мулоқотда талабалар алмашинуви, ёзги мактаб дастурлари ишлаб чиқиш масалалари муҳокама қилинди.

    Учрашув сўнгида ҳамкорлик шартномаси имзоланди.

 

Самарқанд давлат университети

Ахборот хизмати.