Самарқанд давлат университети талабалари Германияда амалиёт ўтаб қайтишди…
Самарқанд давлат университети Агробиотехнологиялар ва озиқ-овқат хавфсизлиги институтининг 10 нафар 4-босқич талабалари малакавий амалиётни Германиянинг Кёлн шаҳрида жойлашган Watchberg Oberbachem Schnieder Obsthof агрокластерида ўтаб қайтди. Талабалар 3 ойлик малакавий амалиёт ўташ давомида сабзавотчилик ва мевачилик йўналишида Германия илғор тажрибасини ўрганиб, замонавий билим ва кўникмаларга эга бўлишди.
Мазкур агрокластерда талабалалар қишлоқ хўжалигида ерни тайёрлаш, экиш, экинларни парваришлаш, томчилатиб суғориш ҳамда сув билан ўғитлаш каби замонавий амалиётларда бевосита иштирок этиб, Германия аграр тизими бўйича қимматли маълумотларни эгаллашди.
Бундан ташқари анъанавий ва вертикал иссиқхоналарда кўчатларни етиштириш ва парваришлаш, хусусан автоматлаштирилган суғориш ва ўғитлаш тизими, касаллик ва зараркунандаларга қарши курашишнинг инновацион усуллари билан ҳам танишиб, ўзларига зарур бўлган билимларни эгаллашга муваффақ бўлди.
Шунингдек, йиғиштириб олинган маҳсулотларни сақлаш ва қайта ишлаш технологиялари билан ҳам яқиндан танишишди.
Германияда малакавий амалиётни муваффақиятли тугатганлиги сабабали талабаларга халқаро сертификатларни Самарқанд давлат уиверситетининг илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректори Ҳаким Хушвақтов ва Агробиотехнологиялар ва озиқ-овқат хавфсизлиги институти директори Тошпўлот Ражабовлар тантанали тарзда топширишди.
Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати.