Самарқанд вилояти ҳокими,

Олий Мажлис Сенати аъзоси

Э.О. Турдимовга!

    Ҳурматли Эркинжон Оқбўтаевич!

    Туғилган кунингиз билан самимий табриклайман. Узоқ умр, сиҳат саломатлик, бахт ва омад тилайман.

    Сизнинг раҳбарлигингизда Самарқанд вилояти мамлакатимизнинг энг гўзал, файзли, обод манзилига айланганлигини алоҳида таъкидлашни истайман.

    Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг бевосита ташаббуси ва Сизнинг сайи-ҳаракатларингиз билан Самарқанд шаҳри Ўзбекистоннинг маданий, маърифий, маънавий пойтахтига айланганлиги ҳар биримизга фахр-ифтихор бағишлайди.

    Инсон ўз умри ва меҳнат фаолияти давомида, ортидан яхшиликлар қолдириши  улкан бахт ва саодатдир.

    Сиз мамлакатимизнинг уч вилояти: Навоий, Сурхондарё, Самарқандда тарихий ишларни амалга ошираётганлигингиз, одамлар қалбига йўл топаётганлигингиз, барқарорлик, тинчлик, хотиржамлик, аҳиллик тамойилларига амал қилаётганлигингиз кўпчилигимизга ўрнакдир.

    Қадрли Эркинжон Оқбўтаевич!

    Самарқанд буюк йўлбошчиларни дунёга келтирувчи, улуғловчи, муқаддас шаҳар. Бу юртда Соҳибқирон Амир Темур, Мирзо Улуғбек, Заҳириддин Муҳаммад Бобур, Баҳодир Ялангтўшхон... каби улуғ аждодларимизнинг руҳи кезиб юрибди.

    Уларга муносиб бўлиш, улар бошлаган ишларни давом эттиришда Сизга елкадошмиз.

    Самарқанд аҳли Сиз бошчилигингизда улуғвор мақсадлар сари интилмоқда.

    Сиз билан ҳамкор, ҳамфикр бўлиш бизга мамнуният бағишлайди.

    Халқимиз ва Президентимиз ишончи абадий бўлсин.

    Аллоҳ умрингизга, ризқингизга, касбингизга барака берсин.

    Ҳамиша Аллоҳнинг паноҳида бўлинг.

 

Рустам Холмуродов,

Самарқанд давлат университети ректори.