Самарқанд давлат университети тадқиқотчилари сув ҳавзалари бўйлаб экспедициялар уюштирмоқда…
Самарқанд давлат университети тадқиқотчилари Султон Суяров, Омон Мирзамуродов, Хайрулло Солижонов, Хуршид Иззатуллаев, Фаррух Умаров ва Алиёр Раҳмоновлар Ўзбекистон сув ҳавзалари бўйлаб изланишлар олиб бормоқда.
Мазкур экспедиция СамДУ профессори Зувайд Изатуллаев раҳбарлик қилаётган “Ўзбекистон зулуклари (Ҳирудинеа): турлар таркиби, биоэкологик хусусиятлари, сув типларида тарқалиши, хўжаликдаги аҳамиятини ўрганиш ва ноёб турларни муҳофаза қилиш чораларини ишлаб чиқиш" мавзудаги амалий лойиҳа доирасида ўтказилмоқда.
Тадқиқотчилар Навоий, Бухоро, Хоразм, Қорақалпоғистон, Тошкент, Жиззах, Сурхандарё, Қашқадарё ҳудуларида изланишлар олиб бормоқда.
Экспедициялар давомида зулук намуналари йиғилиб, биотоп хусусиятлари тадқиқ этилмоқда. Шунингдек, зулукларнинг тарқалишига оид GIS хариталари ишлаб чиқилмоқда.
Бу ҳақида батафсил маълумот берамиз.
Самарқанд давлат университет
Ахборот хизмати.