“Евросиё маконидаги тарихий жараёнлар: методология ва ўрганишга янгича ёндашувлар”....
Самарқанд давлат университети халқаро таълим дастурлари маркази директори Сардор Умаров Россия давлат гуманитар университетида ташкил этилган шу номли ёзги институтида иштирок этди.
Арманистон, Абхазия, Белорус, Ветнам, Эрон, Қозоғистон, Хитой, Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистондан 25 киши иштирок этди.
“Ёзги институт-2024” халқаро лойиҳаси малака ошириш дастури (48 академик соат) асосида амалга оширилди. Услубий, маданий ва ҳордиқ чиқариш, ташкилий ва ахборот блокларини ўз ичига олди.
Ёзги институт доирасида қуйидаги таълим соҳаларига эътибор берилган ҳолда малака ошириш курслари ташкил қилинди:
● Рақамли гуманитар фанлар. Замонавий ахборот муҳитида тарихчи;
● Россия гуманитар фанларининг илмий-педагогик мактаблари;
● Фан ва технология тарихи Евроосиё келажаги учун умумий меросдир;
● Евроосиё интеграцияси тарихи ва замонавий жараёнлари;
● Катта Евроосиёнинг кенг қамровли тарихий географияси ва минтақавий тадқиқотлари;
● Халқаро муносабатлар тарихини ўрганиш методологияси - замонавий ёндашувлар.
Асосий малака ошириш маърузалари Россия давлат гуманитар университетида ташкил этилиши билан бирга Москва давлат университети, Твер давлат университети ва Тула давлат педагогика университетларида ҳам малака ошириш маърузалари ташкил қилинди. Дастур якунида иштирокчиларга малака оширганлик тўғрисида гувоҳнома берилди.