Самарқанд давлат университетининг МАГАТE ташкилоти билан ҳамкорлиги давом этмоқда…
Самарқанд давлат университетига МАГАТE техник ҳамкорлик фондининг Европа минтақаси бўлими директори Е.Кули-Кала бошчилигидаги делегация ташриф буюрди.
Мартабали меҳмонлар билан СамДУ халқаро ҳамкорлик бўйича проректори Акмал Ахатов учрашди. Мулоқотда томонлар ўртасида ядро физикаси ва ядро технологиялари соҳаларидаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди. Ядро тиббиёти, хусусан, тезлатгичлар, дозиметрия, терапия ва тиббий диагностика каби йўналишларда кадрлар тайёрлаш имкониятларига алоҳида эътибор қаратилди.
Учрашувдан сўнг меҳмонлар СамДУ ядро физикаси лабораториясида бўлиб, МАГАТE кўмагида университет талабалари, магистрантлари ва докторантлари учун яратилган шароитлар билан танишди.
СамДУ Ахборот хизмати,
Шавкат АКРAМОВ олган суратлар.