Самарқанд давлат университетининг Еунгнам университети билан ҳамкорлиги давом этмоқда…
Самарқанд давлат университетига Еунгнам университетининг (Жанубий Корея) халқаро таълим бўйича ижрочи вице-президенти ГИМ Чаэ-Чун бошчилигида делегация ташриф буюрди.
Меҳмонлар билан СамДУ халқаро ҳамкорлик бўйича проректори Акмал Ахатов учрашди. Мулоқотда қўшма таълим дастурини янада ривожлантириш, профессор-ўқитувчилар алмашинуви муҳокама қилинди.
Ҳамкорликда илмий лойиҳаларни амалга ошириш, дарслик, ўқув қўлланмалар ҳамда мақолар чоп этиш масалалари келишилди. Бу борада Инсон ресурслари ва маҳалла тараққиётини бошқариш инситути ва интеллектуал тизимлар ва компьютер технологиялари факультети билан қилинадиган ишлар режалаштирилди.
Ташриф давомида меҳмонлар халқаро таълим дастурлари марказида бўлиб, талабалар билан учрашди.
Маълумот учун, СамДУ Жанубий Кореянинг Еунгнам университети билан 2023 йилда ҳамкорлик алоқаларини ўрнатган. Бугунги кунда иқтисодиёт бакалавриат йўналишида қўшма таълим дастури мавжуд. Шу билан бирга Инсон ресурслари ва маҳалла тараққиётини бошқариш инситутининг 4 нафар магистранти ҳам мазкур университетда таълим олмоқда.
Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати.