Халқаро ҳамкорлик
Самарқанд давлат университетига Лублин (Польша) вилояти ҳокимлигининг минтақавий ривожланиш ва ташқи ҳамкорлик қўмитаси раиси Збигнеw Wожcиечоwски бошчилигидаги делагация ташриф буюрди. Меҳмонлар билан Самарқанд давлат университети халқаро ҳамкорлик бўйича проректори Акмал Ахатов учрашди.
Мулоқотда томонлар ўртасидаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди. Лублин шаҳридаги олий таълим муассасалари ва СамДУ ўртасида доимий алоқалар ўрнатилиши режалаштирилди. Айниқса, агробиотехнологиялар, озиқ-овқат хавфсизлиги, ижтимоий гуманитар фанлар бўйича профессор-ўқитувчи ва кадрлар алмашинувини йўлга қўйишга келишилди.
Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати.