“Интенсив қишлоқ хўжалигида агробиотехнологик муаммолар ва уларнинг инновацион ечимлари” мавзусида конференция ўтказилди…
Самарқанд давлат университети Агробиотехнологиялар ва озиқ-овқат хавфсизлиги институтида шу мавзусида конференцияси ўтказилди. Конференцияда интенсив қишлоқ хўжалигида мавжуд бўлган агробиотехнологик муаммолар ва уларни инновацион усуллар ёрдамида ҳал этиш йўллари муҳокама қилинди ва улар бўйича хулосалар ҳамда тавсиялар берилди.
Бунда тупроқ унумдорлигини ошириш, деградациясини олдини олиш, минерал ўғитлардан самарали фойдаланиш, зараркунанда ва касалликларга уйғунлашган кураш усулларини ишлаб чиқиш, дала экинларидан юқори ва сифатли ҳосил олиш, сабзавотчилик ҳамда интенсив боғ ва токзорларда томчилатиб суғориш ва ўғитларни фертигация усулида қўллаш технологиялари қизғин муҳокама қилинди. Бунда чет элдан нуфузли университетлардан йирик олимлар маъруза билан қатнашди. Жумладан, Ёпиқ цикл иқтисодиёти ва экологияни ривожлантириш бўйича Россия Савдо-саноат палатасининг органик ўғитлар бўйича ишчи гуруҳи раҳбари, «АИК» МЧЖ бош директори Михаил Меламед, Москва давлат университети профессори Татяна Грачева, Ставропол давлат аграр университети доценти Ирина Павленко, Шоличилик илмий тадқиқот институти профессори Й. Саимназаров, Тошкент аграр университети профессори С. Абдураманова, академик Маҳмуд Мирзаев номидаги боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий тадқиқот институти директори ўринбосари, катта илмий ходим Ў.Мирзоҳидов, Берлин Гумболдт университети докторанти Ш.Ҳазратқулов маърузалари билан қатнашдилар.
Конференция муҳокамалари ва материаллари Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги фани ва ишлаб чиқаришини ривожланишига ва юқори пағонага чиқишига хизмат қилади.
Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати.